Харрис Трамп билан теледебат олдидан пешқадамликни бой берди - The Times

Харрис Трамп билан теледебат олдидан пешқадамликни бой берди - The Times

New York Times/Siena коллежи сўровига кўра, Камала Харрисни қўллаб-қувватлаш пасаймоқда, Доналд Трамп 48% овоз билан Харрис 47% овоз билан олдинда. Мақолада қайд этилишича, Трамп бир ой ичида биринчи марта олдинда.

CBS News сўрови шуни кўрсатдики, Харрис Мичиган ва Висконсин штатларида 1 очколик пешқадамликни сақлаб қолган, Пенсилванияда эса улар тенглашган. YouGov сўровига кўра, Харрис ҳозирча тўртта штатда, қолган учтасида Трамп етакчилик қилмоқда.

Сешанба оқшомига режалаштирилган теледебат Филадельфияда томошабинларсиз бўлиб ўтади. Трамп бундан бир кун аввал сайловда ғалаба қозонганидан сўнг сайловларда фирибгарлик билан шуғулланган адвокатлар ва амалдорларни таъқиб қилишини айтди ва уларни “узоқ қамоқ жазоси” билан таҳдид қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!