Футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва томошабинлари транспортлардан текин фойдаланади

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва томошабинлари транспортлардан текин фойдаланади

Жорий йилнинг 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари юртимиз мезбонлик қиладиган футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ўтказилади.

Чемпионат иштирокчилари ва мухлислар учун муносиб транспорт хизматлари кўрсатилишини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан, Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахслар фарқловчи белгилар ёки аккредитация картаси ва чипталарни кўрсатган ҳолда шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланиши мумкин.

Жорий йилнинг 10 сентябрь кунидан 10 октябрь кунига қадар,

709/710 - сонли “Тошкент – Бухоро”;

729/730, 731/732, 733/734 - сонли “Тошкент – Андижон Тошкент”;

125/126 - сонли “Андижон – Бухоро Хива Андижон”;

127/128 - сонли “Андижон – Бухоро Қўнғирот Андижон”;

129/130 - сонли “Андижон – Термиз - Андижон” йўналишларида ҳаракатланувчи йўловчи поездларга қўшимча 4 тадан йўловчи вагонлари уланган ҳолда ҳаракатланиши ташкиллаштирилади;

Бугунги кунда Андижон халқаро аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатилганлиги, авиақатновлар Фарғона халқаро аэропортига амалга оширилаётгани муносабати билан чипталари мавжуд бўлган шахслар учун “Фарғона – Андижон Фарғона” йўналишларида автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда;

Тошкент Марказий, Тошкент-Жанубий, Андижон ҳамда Бухоро темир йўл вокзалларида чемпионат иштирокчиларига чипталарни тезкорлик билан расмийлаштириш мақсадида махсус чиптахоналар фаолияти ташкил этилиши ва 10 сентябрдан чиптахоналар ўз фаолиятини бошлаши белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!