Австрия муҳожирларни ишлашга мажбур қилмоқда

Австрия муҳожирларни ишлашга мажбур қилмоқда

Австрия Ички ишлар вазирлиги бошпана изловчилар учун янги қоидаларни эълон қилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Янги қоидаларга кўра, энди мигрантлар давлат ва маҳаллий ҳукумат идоралари, кичик компаниялар ва тиббий-ижтимоий муассасаларда хайрия ишларини бажаришлари керак бўлади.

Ҳукумат шу йўл билан бошпана изловчиларнинг ҳаётини тартибга солишга ва уларда Австрия маданияти, ижтимоий қоидалар ҳамда урф-одатлари ҳақида аниқ тушунчаларни шакллантиришга умид қилмоқда. Мажбурий дарслар давомида ташриф буюрувчиларга бир хил қадриятлар сингдирилиши кўзда тутилган.

Бундай мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаганларнинг маошлари икки баробарга камаяди, дейилади хабарда.

ИИВнинг таъкидлашича, сўнгги икки йил ичида муҳожирларни қабул қилиш бўйича чора-тадбирларнинг кучайтирилиши Австриянинг ижтимоий тузилмаларига юкни сезиларли даражада камайтирган. ИИВ раҳбарининг сўзларига кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойида мамлакат шарқига, Венгрия чегараси орқали 300 дан ортиқ муҳожир келган, бир йил аввал эса бу кўрсаткич 10 минг нафарни ташкил қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!