Грузия Конституциявий суди «хорижий агентлар тўғрисидаги қонун» бўйича дастлабки тингловларни якунлади

Грузия Конституциявий суди «хорижий агентлар тўғрисидаги қонун» бўйича дастлабки тингловларни якунлади

❕ Грузия Конституциявий суди «Хорижий таъсирнинг очиқлиги тўғрисида»ги қонунни тўхтатиб туриш ва бекор қилиш ҳақидаги даъволар бўйича уч кунлик дастлабки тингловларни якунлади. Бу ҳақда Грузия ОАВлари хабар берди.

Суд ҳукми ҳали эълон қилинмаган.

Конституциявий суд раиси Мераб Туравнинг сўзларига кўра, суд ҳужжати қабул қилинганлиги тўғрисида томонлар бир неча кундан кейин хабардор қилинади.

Ушбу босқичда суд «хорижий агентлар тўғрисидаги қонун» га қарши даъволар бўйича суд жараёнини бошлаш ёки қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

Шунингдек, даъвогарларнинг якуний қарор қабул қилинмагунча қонунни қолдириш ҳақидаги илтимосига жавобан ҳали қарор йўқ.

Даъволар мухолифат партиялари, нодавлат ташкилотлар, қатор оммавий ахборот воситалари ва Грузия президенти Саломе Зурабишвили томонидан берилган.

1 августдан Грузияда «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги қонуннинг барча қоидалари кучга кирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!