Австрия канцлери Россия ва Украинани Венада музокара ўтказишга таклиф қилди

 Австрия канцлери Россия ва Украинани Венада музокара ўтказишга таклиф қилди

Карл Неҳаммернинг сўзларига кўра, Австрия Россия президентининг Украина билан тинчлик музокараларига тайёрлиги ҳақидаги баёнотларини эътиборга олади.

Унинг қайд этишича, ҳар қандай музокаралар олдиндан ҳеч қандай шартларсиз ва шахсан ўтиши керак.

5 сентябр куни Владимир Путин Москва Киев билан музокараларни ҳеч қачон рад этмаганини айтган эди. Шу билан бирга, 12 август куни Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига ҳужуми фонида Россия президенти Украина билан ҳеч қандай музокаралар ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслигини айтгwн.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!