Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ўзбекистон делегациясига тўртинчи олтин медални тақдим қилди!

Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ўзбекистон делегациясига тўртинчи олтин медални тақдим қилди!

Париждан яна бир хушхабар. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асадхўжа Мўйдинхўжаев -71 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди.

Муросасиз руҳда ўтган финал жангида юртдошимиз мексикалик Марко Алваресни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар айни пайтга келиб 4 та олтин ва 3 та бронзани ташкил қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!