Meta Россиянинг RТ тарғибот каналини Instagram ва Facebook'дан тақиқлади

Meta Россиянинг RТ тарғибот каналини Instagram ва Facebook'дан тақиқлади

АҚШда президентлик сайловларига етти ҳафта қолганда Meta ўз платформаларида RТ ва телеканалга алоқадор бир қанча ташкилотларнинг аккаунтларини блоклашга қарор қилди. Facebook'дан ташқари, Meta Instagram, WhatsApp ва Threads-ни бошқаради.

Россиянинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ дезинформацион кампаниялар туфайли 2022 йилнинг баҳоридан бошлаб Европа Иттифоқида аллақачон тақиқланган эди. Ўтган жума, 13 сентябрь куни АҚШ ҳукумати RТни «дунё давлатларининг суверен ишларига» аралашишда айблади. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг сўзларига кўра, Россия давлат телерадиокомпанияси яширин таъсир қилиш операцияларида иштирок этади ва Россия разведка идоралари билан яқин ҳамкорлик қилади.

Аввалроқ Вашингтон ҳукумати Россияни АҚШ президентлик кампаниясига аралашишда айблаган эди. Шундан сўнг, Қўшма Штатлар ҳукумати бир неча шахс ва ташкилотларга, жумладан, RТ вакилларига қарши санкциялар жорий қилди.

Шу билан бирга, америкалик миллиардер Илон Маскга тегишли бўлган Х платформасида RТ аккаунтлари ҳали ҳам Европа Иттифоқи ва бошқа баъзи мамлакатлардан ташқарида мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!