Брюсселда минглаб одамлар Audi заводининг ёпилишига қарши намойишга чиқди

Брюсселда минглаб одамлар Audi заводининг ёпилишига қарши намойишга чиқди

Кеча минглаб намойишчилар Брюсселдаги Audi автомобил заводининг ёпилишига қарши норозилик намойиши ўтказди. Олдинроқ Германиянинг Volkswagen автомобил ишлаб чиқарувчиси Белгиядаги шўъба корхонаси Audi заводида ишлаб чиқаришни қисқартириши мумкинлигини маълум қилганди. The Brussels Times газетасининг ёзишича, Audi эндиликда Брюсселда узоқ муддатли ишлаб чиқариш режалаштирилмаётганини тасдиқлаган.

Касаба уюшмалари маълумотларига кўра, намойишда 10 мингдан ортиқ, полиция маълумотларига кўра эса тахминан 5,5 минг киши намойишга чиққан.

Белгия касаба уюшмалари заводнинг ёпилиши Брюсселда 3000 га яқин иш ўринларини йўқотишга олиб келишидан хавотирда. Касаба уюшмалари вакиллари нафақат концерн раҳбариятини, балки ЕИ расмийларини ҳам танқид қилди.

Аввалроқ Vokswagen заводларни ёпишини эълон қилиб, ишчиларни (шу жумладан Германияда ҳам) ишдан бўшатишни истисно қилмаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!