Қозоғистон Тоқаев ва Шольцнинг қўшма матбуот анжуманини кутилмаганда бекор қилди

Қозоғистон Тоқаев ва Шольцнинг қўшма матбуот анжуманини кутилмаганда бекор қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ва Германия канцлери Олаф Шольц ўртасида ўтказилиши режалаштирилган қўшма матбуот анжумани Қозоғистон томонининг ташаббуси билан кутилмаганда бекор қилинди.

Бу ҳақда Германиянинг DPA агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Шольц Тоқаев билан учрашувдан сўнг журналистлар билан мулоқот қила олган.

Аввалроқ Остона шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ва Германия канцлери Олаф Шольц икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилгани хабар қилинганди.

Томонлар ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни, хусусан, энергетика, яшил трансформациялар, тоғ-кон саноати, транспорт ва логистика, иқлимни муҳофаза қилиш, экология ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!