Россия элчихонаси АҚШда қўлга олинган россиялик фуқаро ҳақида маълумот сўради

Россия элчихонаси АҚШда қўлга олинган россиялик фуқаро ҳақида маълумот сўради

Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларидан россиялик Денис Постовойнинг ҳибсга олингани ҳақида расмий хабар олмаган. Дипломатик миссия Давлат департаментидан Россия фуқаросининг қаерда эканлиги ҳақида маълумот сўраган.

"Маълумот олинганидан кейин ҳамюртимиз билан боғланамиз. Биз унга зарур консуллик ва юридик ёрдамни кўрсатамиз", — дейилади элчихонанинг "Телеграм" каналидаги шарҳида.

44 ёшли Постовой Сарасотада (Флорида штати) ҳибсга олинган. Адлия вазирлигига кўра, у чекловларни четлаб ўтиб, Россияга микроэлектроника экспорт қилган. Россиялик Экспорт назорати ислоҳоти қонунини бузиш, контрабанда, пул ювиш ва АҚШга қарши фирибгарликда айбланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!