Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини Англиядан кузатишмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини Англиядан кузатишмоқда

"Ризеспор" клуби шарафини ҳимоя қилаётган легионеримиз Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Журналист Жалолиддин Қобилжоновнинг маълум қилишича, Туркия чемпионатида ҳаракат қилаётган Англия терма жамоаси собиқ аъзоси вакилимизни инглиз клубларига тавсия этган.

Алиқуловнинг "Ризеспор" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Фенербаҳче"га қарши баҳс олдидан Туркия терма жамоаси собиқ дарвозабони Волкан Демирел ҳам вакилимизга юқораи баҳо бериб, уни Лиганинг айни дамдаги энг хавфли футболчилари қаторига киритган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!