Польша 2027 йилдан бошлаб артиллерия ўқ-дориларини ишлаб чиқариши мумкин

Польша 2027 йилдан бошлаб артиллерия ўқ-дориларини ишлаб чиқариши мумкин


Польшада 2027 йилгача 155 мм артиллерия ўқ-дориларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин.

Бу ҳақда Polska Amunicja компаниялар гуруҳи Grupa WB президенти Пётр Войцеховски Rzeczpospolita газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Агар Polska Amunicja қуролланиш агентлиги билан шартнома тузса, консорсиум 2027 йилдан бошлаб тўлиқ Польша заводларида ишлаб чиқарилган ўқ-дориларни етказиб бериш мажбуриятини олади”, деди тадбиркор.

Унинг қўшимча қилишича, ўзи раҳбарлик қилаётган Grupa WB ва Ponar Wadowice компанияси консорсиумдан бир нечта корхоналар чиқиб кетганига қарамай, ўқ-дорилар заводи қуриш лойиҳасини давом эттиришга қарор қилган.

Amunicja Polska консорсиуми 2023 йил баҳорида Қонун ва адолат партияси ҳукумати томонидан тасдиқланган ўқ-дорилар захирасини яратиш бўйича миллий дастур доирасида тузилган. Шу билан бирга, мамлакат расмийлари консорсиум билан ўқ-дори ишлаб чиқарувчи завод қуриш бўйича шартнома имзолади. Республика Миллий Мудофаа вазирлигининг янги раҳбарияти давлат манфаатлари лозим даражада ҳимояланмаган, деб ҳисоблайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!