Зеленский АҚШга фронтнинг айрим қисмларида вақтинчалик оташкесим таклиф қилади

Зеленский АҚШга фронтнинг айрим қисмларида вақтинчалик оташкесим таклиф қилади

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга ташрифи чоғида ўзининг тинчлик режасини президент Жо Байденга, шунингдек, бу лавозимга номзодлар Камала Харрис ва Дональд Трампга тақдим этади, деб хабар берди Bild нашрига вазиятдан хабардор манбалар.

Уларнинг маълумотларига кўра, режа Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун Ғарб қуролларидан фойдаланишга рухсат бериш талабини ҳам, Украинанинг фронтнинг айрим тармоқларида ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатишга, шу билан мавжуд вазиятни музлатиб қўйишга тайёрлигини ҳам ўз ичига олади.
Зеленский, шунингдек, Ғарб давлатларини Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам беришга чақирди. «Биз ҳамкорларимиздан миннатдормиз. Лекин бизга ҳарбий ёрдам пакетлари керак», - дея тушунтирди давлат раҳбари.

Нашрнинг таъкидлашича, Киев иттифоқчиларидан қурол ва ўқ-дорилар катта кечикиш билан етиб келади. Шундай қилиб, ваъда қилинган 60 дан ортиқ Ф-16 қирувчиларидан ҳозиргача фақат олтитаси Украинага этиб келган. Йил бошидан бери Германиядан Киевга олиб келиниши керак бўлган 400 та зирҳли техникадан ҳали биттаси йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!