Болани овқатлантириш учун қўшимча танаффус берилиши ҳақида билармидингиз?

Болани овқатлантириш учун қўшимча танаффус берилиши ҳақида билармидингиз?

Ходимларга иш куни давомида орада дам олиш ва овқатланиш учун танаффус (яъни "обед") берилади.

2 ёшга тўлмаган боласи бор ишлаётган оналар одатдаги “обед” вақтидан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча танаффус олишга ҳақли.

Меҳнат кодексининг 407-моддасига кўра 2 ёшга тўлмаган боласи бор оналар “обед”дан ташқари боласини овқатлантириш учун ҳар 3 соатда 30 дақиқадан кам бўлмаган қўшимча танаффус олишлари мумкин. Бу танаффус ходимнинг истагига кўра иш куни боши ёки охирида ҳам берилиши мумкин.

Масалан, 2 ёшга тўлмаган боласи бор оналар ариза ёзиб, болани овқатлантириш учун 12:30 дан 13:00 гача ва 17:30 дан 18:00 гача ҳар бирига ярим соатдан қўшимча танаффус олиши мумкин.

Бу танаффусларнинг аниқ муддати ва уларни бериш тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгилаб қўйилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!