Путин ҳарбийлар сонини оширди
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қуролли кучлар сонини 2 389 130 кишига етказиш қарорини эълон қилди. Уларнинг 1,5 миллиони ҳарбий хизматчи.
Тегишли фармон бугун меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида пайдо бўлди.
Давлат раҳбарининг ушбу кўрсатмаси "Мудофаа тўғрисида"ги 1996 йил 31 майда чиққан 61-ФЗ-сонли Федерал қонуннинг 4-моддасига мос келади.
Ҳукуматга федерал бюджетдан Мудофаа вазирлиги фармоннинг 1-бандини амалга ошириши учун зарур маблағ ажратилишини таъминлаш топширилди.
РФ ҳарбийлари таркиби охирги марта 2023 йил декабрида ўзгартирилган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).