Россия ҳарбий жиҳатдан енгилмайди, урушнинг авж олиши эса томонлар учун тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келади, деди Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев.
16 сентябр куни куни Остона шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев Германия канцлери Олаф Шолц билан учрашувда Украинадаги вазият ҳақида фикр билдирди.
"Факт шуки, Россия ҳарбий жиҳатдан енгилмайди. Урушнинг янада авж олиши бутун инсоният ва биринчи навбатда, Россия-Украина можаросида бевосита иштирок этаётган барча мамлакатлар учун тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келади. Афсуски, Истанбул битимини тузишдан бош тортиш билан ҳеч бўлмаганда сулҳга эришиш учун яхши имконият йўқолди. Аммо тинчлик учун имконият ҳали ҳам мавжуд", —дея фикр билдирди Қозоғистон етакчиси Германия канцлери билан учрашувда.
Тўқаевнинг сўзларига кўра, турли давлатларнинг барча тинчлик ташаббусларини диққат билан кўриб чиқиш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш керак, кейин ҳудудий масалаларни муҳокама қилишга ўтилади.
"Бизнингча, Хитой ва Бразилия таклиф қилаётган тинчлик режалари қўллаб-қувватланишга лойиқ. Давлат раҳбарлари келиб-кетади, лекин халқлар, айниқса, қўшни халқлар тинч ва ўзаро ҳамжиҳатликда яшаши керак", — дея қўшимча қилди Қозоғистон президенти.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.