Эрон ядровий келишув бўйича музокарани аввалги тартибда давом эттириши мумкин

Эрон ядровий келишув бўйича музокарани аввалги тартибда давом эттириши мумкин

Биргаликдаги кенг қамровли ҳаракатлар режаси (БКҲР ёки ядровий битим) иштирокчилари ўтмишда қўлланган “санкцияни бекор қилиш эвазига ишонч” формуласи асосида музокарани давом эттириши мумкин. Фақат бунинг учун ўзаро англашувга эришиш лозим. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи давлат ахборот канали жонли эфирида шу мазмунда гапирди.

– Биринчи навбатда музокарани тиклаш учун муносиб асос яратилиши керак, – деди мулозим. – Кейин ўтмишда БКҲР асосида қўлланган тартиб бўйича музокара олиб борамиз. Ишонч тикланиши эвазига санкция бекор қилиниши керак. Яъни, биз аввалги формулага қайтишимиз мумкин.

ТИВ раҳбари “ядровий келишув”нинг бир неча эскирган қоидаси ислоҳотга муҳтожлиги, ҳаммаси томонлар музокарани тенглик асосида давом эттириш учун ўзаро тушуниш нуқтасини топа олишига боғлиқлигини таъкидлаган.

2015 йил Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция ва Эрон ядровий келишув жорий қилишга киришди ва форс давлати ядровий дастурини чеклаш эвазига тегишли санкцияни бекор қилиш назарда тутилган Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси қабул қилинди. Мазкур битим 3 йил амал қилди. 2018 йил март ойида АҚШ Президенти Дональд Трамп дастурдан чиқишини эълон қилиб, Теҳронга қарши санкцияни қайта тиклади. Бунга жавобан, Эрон келишув бўйича ўз мажбуриятини босқичма-босқич камайтириш, ядровий тадқиқот, центрифуга ва уранни бойитиш даражаси билан боғлиқ чекловни инкор қилиш қарорини ошкор этди.

Теҳрон Америка санкцияси тўлиқ бекор бўлгандан кейингина Карож шаҳридаги ядровий иншоот кузатув камералари маълумоти тақдим этилишини айтди.

Жорий йил июнь ойи бошида Москва, Теҳрон ва Пекин МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгаши олтинчи йиғилиши доирасида эълон қилинган қўшма баёнот орқали Ғарб давлатлари келишувни тиклаш чорасини кўриши вақти келганини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!