Наманган вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармасига бошлиқ тайинланди

Наманган вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармасига бошлиқ тайинланди

Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг буйруғига кўра, Бекзод Исмоилович Ҳамдамов Наманган вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бекзод Ҳамдамов 1979 йили Наманган вилояти Мингбулоқ туманида туғилган. 2001 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2008 йилда эса Солиқ академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.

Тайинловга қадар, яъни 2020 йил июль ойидан 2024 йил 19 февралигача Чуст тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!