Британия Украинага АҚШнинг розилигисиз Россиядаги нишонларга зарба беришда Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишга рухсат бермайди

Британия Украинага АҚШнинг розилигисиз Россиядаги нишонларга зарба беришда Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишга рухсат бермайди

Британия Украинага АҚШнинг розилигисиз Россиядаги нишонларга зарба беришда Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишга рухсат бермайди. Бу ҳақда The Times хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Буюк Британиянинг 5 нафар собиқ мудофаа вазири ва собиқ бош вазир ҳукуматнинг амалдаги раҳбари Кир Стармерни мустақил ҳаракат қилишга чақирган. Уларнинг фикрича, кечикишлар Путинга янада далда беради. Бироқ, Британия "бошқа давлатларнинг қарорисиз бундай рухсат бера олмайди".

"Ҳукумат, Байден маъмурияти бу масалада икки томонга бўлинган бўлсада, АҚШ Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясида рухсатни эълон қилиши мумкин деб ҳисоблайди", деб ёзади газета.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!