Руминияда сув тошқинлари етти кишининг ҳаётига зомин бўлди

Руминияда сув тошқинлари етти кишининг ҳаётига зомин бўлди

Руминияда сув тошқинлари оқибатида етти киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда "Руминия Радиоси" хабар берди.

Бундан ташқари, табиий офатдан кейин 6,5 мингта уй хўжаликлари жабр кўрган, моддий зарар кўриб чиқилмоқда.

Мамлакат шарқида турли огоҳлантириш кодлари жорий қилинган - қизил, тўқ сариқ ва сариқ. Гидрологларнинг огоҳлантиришича, Руминиянинг бу қисмидаги кичик дарёлар айниқса сув тошқини хавфи остида. Қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ва жандармлардан иборат гуруҳлар уйларнинг ертўлалари ва ҳовлиларидан сувни тортиб, уларни сойлар олиб кетаётган лой ва тупроқлардан тозалашмоқда.

Расмийлар офат натижасида вайрон бўлган ҳамма нарсани тиклашга ваъда беришмоқда. Галати ва Васлуи округларида юқори огоҳлантириш режими жорий этилди, бу маҳаллий ҳокимият органларига иш ва хизматлар учун шартномаларни тезда тузиш имконини беради. Мактаблар вайрон бўлган жойларда болалар ўқишни давом эттириши учун тўртта модулли бино ўрнатилади. Уйсиз қолган одамлар учун вақтинчалик турар жой вазифасини ўтайдиган 250 та контейнер зарар кўрган ҳудудга етказилди. Зарарланган электр тармоқларини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳукумат жабрланганларга биринчи моддий ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Бундай оилаларнинг ҳар бирига 10 минг лей (2 минг евро), қурбон бўлган оилалар учун эса яна 10 минг лейдан ажратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!