Нигерияда ўғирлаб кетилган кемадан 20 нафар йўловчи қутқарилди

Нигерияда ўғирлаб кетилган кемадан 20 нафар йўловчи қутқарилди

Нигерия ҳудудий сувларида қароқчилар томонидан ўғирлаб кетилган кеманинг 20 нафар йўловчиси мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари отряди томонидан озод қилинди. Бу ҳақда Punch газетаси ёзмоқда.

Озод қилинган одамлар, асосан аёллар ва болалар мамлакат жанубидаги Порт-Харкортдан Боннигача бўлган кемада бўлган.

Нигерия Ҳарбий-денгиз кучлари вакили Махум Муҳаммаднинг айтишича, хавфсизлик кучлари ташувчилар билан келишиб ҳаракат қилаётган қароқчиларнинг янги тактикасини фош қилган. Унинг сўзларига кўра, Гвинея кўрфази соҳиллари ҳудудида йўловчи кемалари кўпинча двигатели носозлик баҳонасида ярим йўлда тўхтаб, қароқчиларни кутишади. Улар тезда ичкарига кириб, йўловчиларни олиб кетишади ва кейин тўлов талаб қилишади. Ҳарбий денгизчилар бир неча бор двигателлари "кутилмаганда" ишламай қолган ва кейин қароқчилар томонидан ҳужумга учраган бир хил кемаларга дуч келишган.

Айни пайтда, Нигерия денгиз транспорти иттифоқи яқинда Порт-Харкорт маъмурияти биноси олдида норозилик намойишлари ўтказиб, ҳукуматдан денгиз ва дарё йўловчи кемаларига тез-тез содир бўлаётган қароқчилар ҳужумини бартараф этишни ва транспорт хавфсизлигини таъминлашни талаб қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!