АҚШнинг Оклахома штатида торнадо туфайли уч киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Оклахома штатида торнадо туфайли уч киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Оклахома штатида содир бўлган торнадолар оқибатида камида уч киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди.

Бу ҳақда CNN маҳаллий фавқулодда вазиятлар департаментига таяниб хабар бермоқда.

Таъкидланишича, иккита ўлим Холденвилл шаҳарчасида, учинчиси Мариетта шаҳри яқинидаги I-35 трассасида содир бўлган.

Фавқулодда ёрдам ходимлари, шунингдек, штат бўйлаб жароҳатлар, моддий зарар, сув тошқини ва қулаган электр линиялари ва дарахтлар ҳақида хабарлар олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!