АҚШда самолёт қулаб тушди ва тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШда самолёт қулаб тушди ва тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Индиана штатида бир двигателли самолёт қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда AP.

Федерал авиация бошқармаси маълум қилишича, самолёт 6 сентябр, жума куни Айова штатидаги Форт-Додж аэропортидан ҳавога кўтарилган ва Индиана штатидаги Андерсон аэропортига қўниши керак эди. Бироқ қўниш вақтида самолёт маккажўхори даласига қулаб тушган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари бошланган. Фалокатнинг мумкин бўлган сабаби: қўниш пайтида учувчи хатоси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!