АҚШ ва Жанубий Корея ядровий маслаҳат гуруҳи назарий машғулотларни ўтказди

АҚШ ва Жанубий Корея ядровий маслаҳат гуруҳи назарий машғулотларни ўтказди

Корея Республикаси ва АҚШ Ядровий режалаштириш бўйича икки томонлама маслаҳат гуруҳи ҳомийлигида илк симуляция, назарий машғулотларни ўтказди.

Бу ҳақда икки мамлакат мудофаа вазирликларининг қўшма баёнотида айтилади.

Машғулот 5-6 сентябрь кунлари Вашингтонда бўлиб ўтди ва ўз моҳиятига кўра идоралараро хусусиятга эга эди. Уларда мудофаа, ташқи ишлар вазирликлари, разведка ва давлат хавфсизлигига оид идоралар вакиллари иштирок этди. Баёнотда айтилишича, симуляция машқлари иттифоқчиларнинг “ядровий тўсиқ бўйича қарор қабул қилиш жараёни” ҳақидаги тушунчаларини ошириш орқали “гуруҳ фаолиятига сезиларли ҳисса қўшади”.

Ядровий режалаштириш бўйича маслаҳат гуруҳи 2023 йилда Вашингтонда бўлиб ўтадиган Корея Республикаси-АҚШ саммитига жавобан ташкил этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!