Англия премьер-лигасининг энг яхши ўйинчиси ким эканлиги маълум қилинди

Англия премьер-лигасининг энг яхши ўйинчиси ким эканлиги маълум қилинди

«Ливерпуль» собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер айни дамда Англия премьер-лигасида ким энг яхши ўйинчи бўлиб турганлигига ойдинлик киритди.

Каррагернинг сўзларига кўра, «Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар ҳозирда АПЛнинг энг кучли ўйинчисидир.

Азарни АПЛнинг энг яхши ўйинчиси деб ўйлайман. Ўз позициямни тушунтиришга ҳаракат қиламан. Де Брюйне ҳамда Муҳаммад Салоҳ ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчилари, бироқ мен сўнгги 4-5 йил ҳақида гапиряпман. Мазкур оралиқда ҳам Азар ажойиб ўйин кўрсатди. Шунингдек, у ЖЧ—2018 да ҳам энг яхши ўйинчи бўлди. Унга мусобақанинг энг яхши ўйинчиси соврини топширилиши керак эди, деб ҳисоблайман. Уни тўхтатиб қола олган бўлармидим? Ёки унга қарши провокация қила олармидим? Охир-оқибатда бир қарорга келдим, мен уни тўхтатиб қола олмасдим, у жуда кучли ўйинчи.

Жейми Каррагер, собиқ футболчи

Маълумот учун, Эден Азар АПЛнинг амалдаги мавсумида 5-турдан кейин 5 та гол билан тўпурарлар жадвалини бошқариб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!