"Amnesty International" Олимпия ўйинлари олдидан Францияда ҳижоб кийиш тақиқланганига қарши чиқди

"Amnesty International" Олимпия ўйинлари олдидан Францияда ҳижоб кийиш тақиқланганига қарши чиқди

Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Францияни Париждаги ёзги Олимпиада ўйинларида аёлларга ҳижобда қатнашишни тақиқлаб, халқаро инсон ҳуқуқлари қонунчилигини бузганликда айблади.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Франция спорт вазири Франция вакили бўлган спортчиларга тадбирлар вақтида диний рамзларни, жумладан, рўмолни кўрсатиш тақиқланишини айтган эди.

«Рўмол ўраган француз спортчиларининг Олимпиада ўйинларида иштирок этишини тақиқлаш инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро қонунларни бузади ва Франция расмийларининг камситувчи иккиюзламачилиги ҳамда Халқаро Олимпия Қўмитасининг (ХОҚ) ўта заифлигини кўрсатади».
— дейилади ташкилотнинг Париждаги Олимпиада ўйинлари арафасида чоп этилган янги ҳисоботида.

Франция спортда ҳижоб кийишни тақиқловчи ягона Европа давлатидир, бу ФИФА, Халқаро Баскетбол Федерацияси ва Халқаро Волейбол Федерацияси каби халқаро спорт ташкилотлари қоидаларига ҳам зиддир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!