5 ойда 2,2 млн ўзбекистонлик туристик мақсадларда чет элга чиққан

5 ойда 2,2 млн ўзбекистонлик туристик мақсадларда чет элга чиққан

Ўзбекистонликларнинг туристик мақсадларда энг кўп чиқаётган давлатлари рўйхатида Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Саудия Арабистони етакчилик қилган.

2024 йилнинг январ-май ойларида 2,2 млн нафар ўзбекистонлик туристик мақсадларда чет элга чиққан. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 569,2 минг нафарга ёки 35,5 фоизга ошган.

Жорий йилнинг 5 ойида туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони:

– Қирғиз Республикаси – 995,3 минг нафар;

Тожикистон – 449,8 минг нафар;

– Қозоғистон – 322,5 минг нафар;

– Саудия Арабистони – 100,2 минг нафар;

Россия – 86,5 минг нафар;

– Туркия – 63,9 минг нафар;

– БАА – 55,7 минг нафар;

– Қувайт – 16,5 минг нафар;

– Миср – 13,5 минг нафар;

Жанубий Корея – 8,3 минг нафар;

– Бошқа давлатлар – 59,5 минг нафар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!