300 тонна кўмирни ўзлаштирган Бағдод кўмир омбори масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

300 тонна кўмирни ўзлаштирган Бағдод кўмир омбори масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Кўмир таъминот” МЧЖнинг  Фарғона вилояти филиалига қарашли Бағдод кўмир омборида мутахассислар иштирокида ўтказилган қайта йўқламада омборнинг моддий жавобгар шахслари умумий қиймати 83 млн сўмлик 300 тонна кўмирни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан омборнинг моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!