2024 йилнинг III чорагида хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича тест синовларини ўтказиш муддатлари маълум қилинди
Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларини ўтказсиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш мақсадида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги фаолияти ёпиқ иш режимига ўтказилиши сабабли июл ойида хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича тест синовлари ташкил этилмайди.
Тест синовлари 2024-йилнинг август-сентябр ойларида қуйидаги муддатларда ташкил этилади:
АВГУСТ:
2024-йил 23-август
СЕНТЯБР:
📆 2024-йил 5-сентябр
📆 2024-йил 19-сентябр
ДИҚҚАТ: тест синовларида иштирок этадиган талабгорлар рўйхати, тест синови ўтказиладиган ҳудудлар ва тест синовларини бошланиш вақти ҳақидаги маълумотлар қўшимча равишда тест синовлари ўтказилиши белгиланган муддатдан камида 5 кун олдин эълон қилинади.