Покистонда россиялик учувчилар бўлган вертолёт ҳалокатга учради

Покистонда россиялик учувчилар бўлган вертолёт ҳалокатга учради

Покистонда бортида россиялик учувчилар бўлган вертолёт ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда Reuters ва Aaj телеканали манбаларга таяниб. Ҳодиса Афғонистон билан чегарадош Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Шимолий Вазиристон туманида содир бўлган.

Вертолёт бортида 14 киши бўлган, улардан олти нафари ҳалок бўлган, саккиз нафари яраланган.

Ааj телеканали манбаларига кўра, бортда уч нафар россиялик бўлган, улардан икки нафари учувчи бўлган. Ми-8 вертолёти Покистоннинг Mari Petroleum нефть компанияси томонидан ижарага олинган ва Шева нефть конида миссияларни бажарган.

Reuters хабарига кўра, ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган. Двигатель носозлиги ҳалокатга олиб келган асосий омил сифатида тилга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!