Хоманаий огоҳлантирди: Ливан Исроилни пушаймон қилади...

Хоманаий огоҳлантирди: Ливан Исроилни пушаймон қилади...

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилнинг Ливанга берган зарбаларини қоралади, бироқ Ливандаги Ҳизбуллоҳ ташкилоти раҳбари Ҳасан Насруллоҳни тилга олмади.

АФП хабарига кўра, Али Хоманаий шанба куни сўзлаган нутқида Исроилнинг ҳаракатларини аҳмоқлик деб атади. У Исроилнинг Ливанга ҳаво ҳужумларини қоралади, бироқ Исроилнинг Ҳасан Насруллоҳнинг ўлими ҳақидаги баёнотларига изоҳ бермади.

Шу билан бирга, Тасним агентлигининг хабар беришича, Эрон олий раҳбари Ливан Исроилни Яқин Шарқ минтақасидаги қилмишларидан пушаймон қилишини айтган.

«Бугун Ливан ҳам Худонинг ёрдами билан ёвуз ва сурбет душманни бостириб кирганига афсусланишга мажбур қилади», деди Хоманаий.

«Сионистик тузилма Ҳизбуллоҳ инфратузилмасига жиддий зарба бериш учун жуда кичик. Минтақадаги барча қаршилик кучлари Ҳизбуллоҳни қўллаб-қувватлайди. Ҳизбуллоҳ бошчилигидаги қаршилик кучлари минтақа тақдирини ҳал қилади”, - деди Хоманаий.

Шунингдек, у барча мусулмонлар Ливан ва Ҳизбуллоҳни »тажовузкор режим билан қарама-қаршиликда" қўллаб-қувватлаш учун бирлашиши кераклигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!