Блинкен ва Хитой ташқи ишлар вазири ўртасидаги оғзаки дуэль
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен жума куни Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан музокаралар чоғида Хитойнинг Россиянинг мудофаа саноати базасини қўллаб-қувватлаётганидан жиддий хавотирлар борлигини ва Пекиннинг Украинада тинчлик ўрнатиш ҳақидаги гапи «ҳақиқатга зид» эканини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Ню-Ёркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Ван Йи билан учрашувда Блинкен Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги «хавфли ва беқарорлаштирувчи ҳаракатлари» масаласини ҳам кўтарди ва АҚШ ва Хитой ҳарбийлари ўртасидаги алоқаларни яхшилашни муҳокама қилди.
Блинкен, Россия импорт қиладиган станокларнинг қарийб 70 фоизи ва микроэлектрониканинг 90 фоизи Хитой ва Гонконгдан келганини ва бунинг Москвага Украинага қарши урушини давом эттириш учун зарур бўлган ракеталар, зирҳли транспорт воситалари ва ўқ-дориларни ишлаб чиқаришда моддий ёрдам берганини айтди.
“Шундай қилиб, Пекин бир томондан тинчликни хоҳлашини, можарога чек қўйишни хоҳлаётганини айтса, иккинчи томондан эса ўз компанияларига Путиннинг тажовузкорлигини давом эттиришга ёрдам берадиган ҳаракатларни амалга оширишга имкон беради, - деди Блинкен.
Блинкен шунингдек, «Эрон, Шимолий Корея ва Хитойга Россияга қурол, артиллерия, асбоб-ускуналар ва бошқа ёрдам воситаларини беришни тўхтатиш учун босим ўтказиш» Украинада барқарор тинчликка эришиш учун муҳим эканлигини қўшимча қилди.
Ўз навбатида, Хитой ташқи ишлар вазири Ван Йи АҚШ Давлат котиби Антони Блинкен билан учрашувда Пекиннинг Россиянинг Украинага қарши уруши бўйича позицияси «очиқ ва ҳалол» эканини, мамлакат мулоқотга чақиришини ва вазиятни сиёсий йўл билан ҳал қилиш учун ҳаракат қилаётганини айтди.
«АҚШ Хитойни қоралаш ва айблаш, беғараз санкциялар киритиш ва бундан қарама-қаршиликни қўзғатиш учун баҳона сифатида фойдаланишни бас қилиши керак», деди Ван И.
Ван Йи «Хитойнинг Украина муаммоси бўйича позицияси очиқ ва у ҳар доим тинчлик ва музокаралар тарафдори бўлиб келган, шунингдек, сиёсий келишувга эришиш учун ўз кучини сарфлаганини» таъкидлади.