Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

Бирлашган Араб Амирликлари ахборот агентлиги WАМ Дубай валиаҳд шаҳзодаси, Бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум бошчилигидаги делегация юртимизга расмий ташрифи доирасида Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуасига борганини ёритди.

Меҳмонлар ушбу меъморий ёдгорлик билан танишаркан, Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол Шоший қабри атрофида барпо этилган мажмуа таркибидаги Бароқхон мадрасаси, Қаффол Шоший мақбараси, Тиллашайх масжиди, Мўйи Муборак мадрасаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.

Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

Саёҳати давомида Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум Усмон мусҳафи сақланаётган Мўйи муборак мадрасаси музейидаги турли услубда ёзилган Қуръони карим нусхалари, нодир қўлёзмалардан ташқари, 20 мингга яқин китобдан иборат беназир тўпламни ўз ичига олган улкан кутубхона билан, шунингдек барпо этилаётган “Ислом цивилизацияси маркази” мажмуаси билан ҳам танишди.

Дубай шаҳзодаси Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!