2024 йилнинг 26 сентябрь куни Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) «Турк дунёси-бир дунё» мавзусидаги таҳлил марказларининг ўнинчи йиғилишида иштирок этди.
Қирғизистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ташаббуслар Миллий институти томонидан ташкил этилган экспертлар йиғилишида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия, Венгрия, ТДТ ва ОТБ етакчи таҳлилий марказларининг таниқли вакиллари иштирок этди.
Тадбир кун тартиби сиёсий, иқтисодий, илмий-инновацион ва маданий-гуманитар соҳаларда ТДТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига оид масалаларни ўз ичига олди.
СМТИ директори Элдор Арипов форумдаги чиқиши давомида сўнгги йилларда Туркий давлатлар ташкилоти форматида эришилган ижобий натижаларга тўхталиб ўтди.
Экспертнинг ҳисоб-китобларига кўра, биргина сўнгги 4 йилда Ташкилот иштирокчиларининг умумий ялпи ички маҳсулоти 20 фоизга (1,6 триллион доллар), тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар эса 22 фоизга ўсган. Шу билан бирга, ТДТ маконининг Шарқ ва Ғарб ўртасидаги истиқболли қуруқлик кўприги сифатидаги аҳамияти ортиб бормоқда. Транскаспий транспорт-коммуникация лойиҳалари («Ўрта йўлак») амалга оширилмоқда, бу эса Хитойдан Европага ва у ердан орқага юклар транзитини диверсификация қилиш имконини беради.
Эксперт икки томонлама асосда ижобий динамикага эришилганини алоҳида таъкидлади. Хусусан, Ўзбекистон барча ТДТ давлатлари билан муносабатлар мақомини кўтарди: Туркманистон ва Венгрия билан стратегик, Туркия ва Қирғизистон билан ҳар томонлама стратегик шериклик ҳамда Қозоғистон ва Озарбайжон билан иттифоқчилик даражасига кўтарилди.
Бундан ташқари, савдо-иқтисодий алмашинув ҳам фаол ривожланмоқда. Охирги 7 йилда Ўзбекистоннинг ТДТ иштирокчилари билан ташқи савдоси қарийб 3 баробар ошди. 2023 йилда бу кўрсаткич 10 миллиард долларга етди (ўсиш 4,6 фоиз).
Шу билан бирга, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган туркий мамлакатлар сармояси иштирокидаги хорижий корхоналар сони 50 фоизга ошди.
«2017-2022 йилларда ТДТ давлатлари мамлакатимиз иқтисодиётига 4 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди, бу кўрсатилган даврдаги хорижий инвестициялар умумий ҳажмининг 8 фоизини ташкил этади», - деди Элдор Арипов.
Унинг сўзларига кўра, юқоридаги барча кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишини таъминлашда ТДТ форматининг аҳамияти ортиб бораётганидан далолат беради.
Шу билан бирга, СМТИ директори ҳамкорликнинг сиёсий ва иқтисодий таркибий қисмини янада кенгайтиришга чақирди. Шу нуқтаи назардан у Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қатор стратегик ташаббусларини тезроқ амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
Хусусан, экспертнинг фикрича, бир қатор халқаро муаммоларга умумий ёндашувлардан келиб чиққан ҳолда жаҳон миқёсида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда ташкилот доирасида сиёсий бирдамликка чақириқ муҳим ўрин олган «Турк дунёси Хартияси» консептуал ҳужжатини тезроқ қабул қилиш зарурлиги таъкидланди.
Элдор Арипов ўз нутқида Афғонистонда барқарор тинчликни таъминлаш муҳимлигига алоҳида тўхталиб, ТДТ мамлакатлари барқарорлиги ушбу мамлакатдаги вазиятнинг ривожланишига боғлиқлигини таъкидлади.
Шу нуқтаи назардан, ушбу мамлакатдаги вазиятга доимий эътиборни қаратиш ва бошқа муаммолар фонида унинг иккинчи даражага тушиб қолишига йўл қўймаслик муҳимлиги таъкидланди. «Мамлакатларимиз ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг сўнгги учрашуви якунларига кўра, биз афғон муаммоси бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқишга жуда яқин эканлигимиз қувонарли ҳол», - дея хулоса қилди СМТИ директори.
ТДТни ривожлантиришнинг кейинги истиқболлари ҳақида гапирар экан, Элдор Арипов Ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган қатор омиллар мавжудлигини таъкидлади.
«Охирги 10 йиллик таҳлил шуни кўрсатадики, ТДТнинг умумий ташқи савдо айланмаси асосан импорт ҳисобига ўсиб бормоқда. Импорт экспортга нисбатан 2 баробар тез ўсиб, бугунги кунда ТДТ ташқи савдосининг 50 фоиздан ортиғини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, импортнинг салмоқли қисми учинчи давлатлар ҳисобига тўгри келади», — деди эксперт.
Ушбу тенденция, СМТИ вакилининг сўзларига кўра, бугунги кунда умумий ташқи савдо айланмасининг атиги 6 фоизини ташкил этувчи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва ички савдони кўпайтириш зарурлигидан далолат беради.
Шу муносабат билан Элдор Арипов Туркий давлатларнинг савдо ҳамкорлиги илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш муҳимлигини таъкидлаб, ушбу институт савдодаги тўсиқларни бартараф этиш, экспорт ва импорт ҳажмларини оширишнинг янги механизмларини кенг жорий этишга ҳамда электрон тижорат платформаларини ривожлантиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни биргаликда амалга оширишига ишонч билдирди.
Қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш ва Ташкилотнинг молиявий механизмларини мустаҳкамлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу нуқтаи назардан, эксперт жорий йилда Истанбулда ТДТ инвестиция жамғармаси фаолиятининг ўз вақтида бошланиши, шунингдек, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Ташкилотнинг Тараққиёт банки фаолиятини тезроқ бошлаш муҳимлигини таъкидлади.
Элдор Ариповнинг сўзларига кўра, «Ушбу янги идоралар Ташкилотнинг молиявий салоҳиятини янада мустаҳкамлайди».
Сўзининг охирида СМТИ директори ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича Экспертлар учрашувларини ўтказиш муҳимлигига урғу берди.
У ТДТ олий органлари фаолиятини ахборот-таҳлилий таъминлашнинг амалий таъсирини янада ошириш ва қўшма ахборот-таҳлилий нашрлар сонини кўпайтиришга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, ТДТга аъзо давлатлар ва кузатувчиларнинг ташқи сиёсий тадқиқотлар расмий марказлари йиғилиши 2009 йилдаги Туркий кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги Нахичеван келишуви қоидаларига мувофиқ 2015 йилда ташкил этилган. 2019 йилдан буён мазкур форматдаги учрашувларда Ўзбекистон экспертлар ҳамжамияти вакиллари иштирок этиб келмоқда. Шу билан бирга, СМТИ томонидан 2022 йилда Тошкент шаҳрида ТДТ таҳлил марказларининг 8-йиғилиши ташкил этилди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.