ЎзЛиДеП 40 ёшдан ошган аёллар учун мунтазам тиббий кўрикдан ўтишни жорий этиш ташаббусини билдирди
Аёллар учун муайян давр оралиғида тиббий кўрикдан ўтиш тизимини жорий қилиш бир қатор афзалликларга эгалиги келтирилган:
• биринчидан, касалликларни эрта аниқлаш имконияти пайдо бўлади;
• иккинчидан, кўпинча аёлларда гормонал ўзгаришлар айнан 40 ёшдан кейин вужудга келиши сабабли даврий кўриклар орқали бу ўзгаришларни кузатиш ва тегишли даволаш чораларини кўриш мумкин бўлади;
• учинчидан, шифокорлар билан мунтазам учрашувлар орқали аёллар соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик бўйича тегишли маслаҳатларни олиши мумкин бўлади.
#sаylоv24
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).