Ҳизбуллоҳ етакчиси сионистларнинг жиноий тажовузи оқибатида шаҳид бўлди — Ироқ

Ҳизбуллоҳ етакчиси сионистларнинг жиноий тажовузи оқибатида шаҳид бўлди — Ироқ

Ироқда Ҳизбуллоҳнинг ҳалок бўлган етакчиси учун уч кунлик мотам эълон қилинди.

Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал-Суданий Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳ хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда Ироқ ҳукумати раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

«Бош вазир Муҳаммад ал-Суданий сионистларнинг жиноий тажовузи оқибатида шаҳид бўлган Ҳизбуллоҳ бош котиби Ҳасан Насруллоҳ хотирасига бутун Ироқда уч кунлик мотам эълон қилишни буюрди», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!