1 февралдан иш ҳақи, стипендия ва ижтимоий нафақалар қанча миқдорда ошади?

1 февралдан иш ҳақи, стипендия ва ижтимоий нафақалар қанча миқдорда ошади?

Президент қарорига асосан 2021 йил 1 февралдан бошлаб иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори оширилганидан хабарингиз бор.

Унга кўра 1 февралдан бошлаб:

 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (амалда 679 330 сўм);

 базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм (амалда 223 000 сўм);

 Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа – 434 000 сўм (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди);

 Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам – 326 000 дан 653 000 сўмгача (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди);

 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
а) битта болали оилаларга – 144 100 сўм (амалда 131 000 сўм);
б) иккита болали оилаларга – 238 700 сўм (амалда 217 000 сўм);
в) учта ва ундан ортиқ болали оилаларга – 334 400 сўм (амалда 304 000 сўм);

 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бериладиган бир марталик моддий ёрдам – 434 000 дан 1 085 000 сўм (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди) этиб белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!