Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.
Newsweek’ка махсус тақдим этилган суратлар Хитой ва Жанубий Корея эксклюзив иқтисодий ҳудудлари (ЭИҲ) кесишган Сариқ денгизнинг бир қисмида - Кореяда Ғарбий денгиз номи билан танилган Муваққат чоралар ҳудудида (МЧ) - Хитой ўрнатган бир нечта йирик пўлат платформаларнинг энг сўнггисини кўрсатмоқда.
ЭИҲ қирғоқдан 200 денгиз мили (370 километр) масофагача чўзилади ва халқаро денгиз қонунчилигига кўра, даъвогар давлатларга ўша ҳудуддаги сув ости табиий бойликларидан, жумладан балиқ овлаш жойларидан ягона фойдаланиш ҳуқуқини беради.
2000-йилги келишувга биноан ташкил этилган МЧ баҳсли ҳудудда фақат балиқчилик билан боғлиқ фаолият ва кема қатнови учун рухсат беради, то расмий денгиз чегараси белгиланмагунга қадар.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.