НАТО ҳарбий-ҳаво кучлари Ramstein Flag машғулотлари доирасида Россиянинг иттифоқ мамлакатларига ҳужум қилиши эҳтимолини кўзда тутувчи сценарийни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Германиянинг DPA ахборот агентлиги маълум қилди.
Агентлик хабарига кўра, машқларда 90 та самолёт, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари ва вертолётлар қатнашмоқда. Машғулотлар 31 мартда бошланиб, биринчи босқичда НАТО кучлари аллақачон ҳаво ҳужумларини қайтариш ва рақибнинг ҳаво мудофаа тизимларини зарарсизлантиришни машқ қилган.
Энди Нидерландия қирғоқлари яқинидаги НАТО кучлари "босқинчи душманга қарши мудофаа пайтида фавқулодда вазиятда қуруқликдаги кучларни қўллаб-қувватлаш имкониятларини" синаб кўради. DPA хабар беришича, бу Россия ҳужуми сценарийси ҳақида. Матнда таъкидланишича, бу машқлар Москва учун огоҳлантириш сигнали ҳисобланади.
"Бундай машғулотлар потенциал душманга тўхтатувчи таъсир кўрсатади деб умид қиламиз," - дея таъкидлади НАТО ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони, америкалик генерал Жеймс Хекер агентликка берган шарҳида.
Илгари хабар қилинганидек, сентябрь ойида Германия бундесвери Россиянинг эҳтимолий ҳужумига тайёргарлик кўриш мақсадида кенг кўламли ҳарбий машқлар ўтказади. Бу машқларда НАТОнинг бошқа давлатлари ҳарбий хизматчилари ҳам иштирок этади ва ушбу сценарийни амалга оширишда қатнашадиганларнинг умумий сони 800 минг нафарга етиши мумкин.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Украина оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Россия ҳарбий кучлари Украинага ҳужум қилиш учун заҳарловчи моддалар билан жиҳозланган "Shahed" туридаги зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни бошлаган.
Москва худди Киев каби тўлиқ сулҳни қабул қилиши керак , деди Финляндия президенти Александр Стубб . Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия байроғи остида сузувчи ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган кемаларни АҚШ портларига қабул қилиш тақиқини яна бир йилга узайтирди.
МАГАТЕ бош директори Рафаэл Гросси 16 апрель куни Теҳронга ташрифи арафасида Франциянинг Le Monde газетасига берган интервьюсида Эроннинг ядро қуролига эга бўлишдан узоқ эмаслигини маълум қилди.
"Биз ва бутун дунё Украинани тиклашда ёрдам берамиз. Лекин биз энди шунчаки соддалик билан ёрдам бермаймиз. Бошқалар Украинани тиклашда пул ишлаётган вақтда Польша шунчаки ҳамжиҳатлик учун ёрдам бермайди.
АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича дастлабки таклифи 2,2 миллиард доллар атрофида бўлиши мумкин, деб ёзади Newsweek журнали ўз ҳисоб-китобларига таяниб.
Россия Украина шаҳарларини бомбардимон қилишни бас қилмаётган экан, унга қарши санкцияларни янада кучайтириш керак. Душанба куни Люксембургда учрашган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ана шундай хулосага келишди.
Украинанинг собиқ президенти Петр Порошенко амалдаги Украина президенти Владимир Зеленскийни "ҳокимиятни ўзбошимчалик билан эгаллаш"да ва ҳарбий ҳолатдан давлатда "авторитар тузумни мустаҳкамлаш" учун фойдаланишда айблади.
2025 йил 13 апрель куни Туркия ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароси ўз турмуш ўртоғини иқтисодий муаммолар сабабли ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.