Ҳусийлар назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, 16 мартдан буён АҚШнинг ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 123 нафар яманлик, шу жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган, яна 247 киши жароҳат олган.
Вазирлик "АҚШнинг ватанга нисбатан очиқдан-очиқ тажовузкорлигини ва унинг фуқаролик объектлари ҳамда тинч аҳолига тўғридан-тўғри ҳужумини" қаттиқ қоралади. Жумладан, кеча Сано яқинидаги заводга уюштирилган ҳужумлар натижасида етти киши ҳалок бўлиб, яна 29 киши, шу жумладан беш нафар бола жароҳат олган.
"Америка-сионист душманнинг жиноий рўйхатига қўшилган ушбу жиноят тўлақонли ҳарбий жиноят бўлиб, барча халқаро қонунлар ва конвенцияларни қўпол равишда бузишдир," дея таъкидланди вазирлик баёнотида.
У араб ва ислом халқларини, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ташкилотларини мазкур ҳужумларга қарши норозилик билдириш ва эътироз билдиришга чақирди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.