Фарғонада ўз аёлини тушида кўрган хиёнати сабаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда вилоят Суди Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, ҳодиса Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида содир бўлган. Тонгги соат 4:30 ларда эркак ухлаётган вақтда тушида ўз аёлининг хиёнатини кўрган ва ҳолатдан қўрқиб уйғониб кетади. Эркак ёстиғи тагида турган пичоқни олиб, ухлаб ётган аёлининг ҳаёти учун хавфли бўлган турли жойларига 13 марта урган.
Буни туш эканлигини англаган эр шифокорларга ўзи мурожаат қилган. Аммо, аёл тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Судда ҳужжатларига кўра, судланувчи эркакнинг бу каби шубҳа-гумонлари воқеа содир бўлган куни пайдо бўлмаган. Аввалдан аёли билан гумонлар сабаб жанжаллашиб келган. Аниқланишича, уларнинг уч нафар фарзанди ҳам бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг ҳукми билан эркакка Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш)га асосан 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.
"Президент Трамп ҳукуматимизнинг энг юқори даражаларида қанча вақт сарфлашга арзигуликлигини ҳал қилиши керак бўлган бир лаҳза келади. Бу Украинадаги уруш аҳамияциз эмас. Лекин мен Хитой билан содир бўлаётган воқеалар узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун муҳимроқ, деб айтардим", деди Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига.