Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Жаҳон соғлиқни сақлаш кунини Ғазодаги 55 минг ҳомиладор аёлнинг аҳволи ҳақидаги баёнот билан нишонлади. Унда таъкидланишича, "давом этаётган зўравонлик, кўчишлар ва тиббий ёрдам олиш имкониятининг йўқлиги туфайли ҳомиладорлик қўрқув соясида ўтмоқда."
ЖССТ маълумотига кўра, Ғазодаги ҳомиладор аёлларнинг учдан бир қисми юқори хавфли ҳомиладорликни бошдан кечирмоқда.
Янги туғилган чақалоқларнинг тахминан 20 фоизи муддатидан олдин, кам вазнли ёки асоратлар билан туғилмоқда ва топиш қийин бўлган юқори даражадаги парваришга муҳтож бўлмоқда.
Ташкилот хабарида айтилишича, "Ҳамкорлар маълум қилишича, кўчма инкубаторлар, чақалоқлар учун сунъий нафас олдириш аппаратлари, ультратовуш қурилмалари ва кислород насослари каби зарур ускуналар ва дори-дармонлар, шунингдек, икки ёшгача бўлган 60 минг болани тўлиқ ҳимоя қилишга етадиган 180 минг дозали оддий болалар вакциналари ҳудудга киритилишига рухсат берилмаган. Бу эса касал янги туғилган чақалоқлар ва ёш болаларни ҳаётий зарур парваришдан маҳрум қилмоқда."
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Кейинги пандемия "назарий хавф эмас балки эпидемиологик аниқлик. Бу содир бўлади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам биз тайёр бўлишимиз керак", деди ЖССТ раҳбари.
Бу эса сперма сифатига салбий таъсир қилади. Олимлар айтишича, агар шундай давом этса, 2045 йилга бориб соғлом сперматозоидлар деярли қолмаслиги мумкин.
Буюк Британия 2025 йилда Украинага 4,5 миллиард фунт (долллардаги эквиваленти қарийб 5,8 млрд доллар) ҳарбий ёрдам юбормоқчи, деди Британия Мудофаа вазири Жон Хили.
АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Даниел Девис Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг яқин доиралари АҚШ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштиришга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди . Бу ҳақда у YouTube'да гапирди .