"Вашингтон иттифоқчиларига Россия ва Украина ўртасида тинчлик келишувига эришишга қаратилган таклифларни тақдим этди, уларнинг таркибида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва Москва томонидан барқарор сулҳга риоя қилиниши эвазига санкцияларни юмшатиш шартлари ҳам мавжуд", деб ёзади агентлик.
Европалик амалдорларнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар режасининг умумий мазмуни пайшанба куни Парижда бўлиб ўтган учрашувда тақдим этилган. Унда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, президентнинг махсус вакили Стив Уиткофф, Франция президенти Эммануел Макрон, шунингдек, Франция, Германия, Буюк Британия ва Украинанинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари ҳамда музокарачилари иштирок этган.
Қўшма Штатларнинг таклифи можарони амалда “музлатиб қўйиш”ни назарда тутади. Агентлик суҳбатдошларининг таъкидлашича, унда Россия томонидан эгаллаб олинган Украина ҳудудлари Москва назоратида қолиши белгиланган. Украина томонидан NATO'га аъзо бўлиш истаги эса кўриб чиқилмайди. Bloomberg манбалари муҳокама махфий характерга эга бўлгани сабабли батафсил маълумот бермаган.
Россиянинг Украина ҳудудларини босиб олиш ҳолати сақланиб қолган бир пайтда санкцияларни юмшатиш ҳақидаги таклиф Киев иттифоқчиларида хавотир уйғотмоқда, деб ёзади Bloomberg . Евроиттифоқ санкцияларини олиб ташлаш, жумладан Россия активларини музлатишни бекор қилиш учун барча аъзо давлатларнинг розилиги талаб этилади.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.