Бу ҳақда БМТ тизимидаги Жаҳон озиқ-овқат дастури маълум қилди.
"Ғазо секторидаги гуманитар инқироз тобора кучайиб бормоқда. Аксарият кўчирилган 2 миллионга яқин одам ҳозирда ҳеч қандай даромад манбаисиз яшамоқда ва озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун бутунлай инсонпарварлик ёрдамига боғлиқ", - дейилади Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги ташкилот баёнотидан иқтибос келтирган ҳолда.
Жаҳон озиқ-овқат дастури анклавда озиқ-овқат заҳираларининг кескин камайиши ва ҳаётни сақловчи асосий ресурсларнинг кескин тақчиллигидан жиддий хавотир билдирди: “Исроилнинг қамалдаги Ғазо секторига ҳаётий озиқ-овқат етказиб беришга тўсқинлик қилаётган чегара пунктларини ёпиб қўйишда давом этаётгани танқидий вазиятни янада кучайтирмоқда”.
Анклав озиқ-овқатнинг барқарор ва узлуксиз оқимини талаб қилади, деди ВФП. Турли маълумотларга кўра, Ғазо аҳолиси тўлиқ миқёсли ҳарбий амалиётлар бошланишидан олдин 2-2,5 миллион кишини ташкил этган.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Россиянинг Туркияда Украина билан тинчлик музокараларидан манфаатдор эканлигига ишонмайди.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.