Бухоро вилояти, Шофиркон деҳқон бозори ҳудудидаги телефон савдо дўконида ўғрилик жиноятини содир этганлар қўлга олинди.
“Xabar.uz”га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, ўғрилик тонг ғира-ширасида юзага келган. Орадан бир неча соат ўтар-ўтмас савдо дўконига ишга келган сотувчи дўкон эшиги қулфи бузилгани, пештахталар ва жовонлар тартибсиз ҳолатда эканига гувоҳ бўлган. Зудлик билан ички ишлар органларига хабар берган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирувда савдо дўконидан жами 45 миллион 110 минг сўм миқдоридаги телефон ҳамда 3 миллион сўмлик видеокузатув мосламалари талон-тарож қилингани аниқланган. Номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик), 2-қисми билан иш қўзғатилган.
“Тезкор ходимлар томонидан олиб борилган қидирув ишлари жуда тез ниҳояланди. Савдо дўконини “урган” шоввозлар шу ҳудудда яшовчи икки шахс экани аниқланди. Айни пайтда, уларнинг шу турдаги бошқа жиноятларга ҳам алоқадорлиги ўрганилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда”,-деди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.