Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Чеченистондаги шаҳар майдонида 17 ёшли ўсмирнинг жасади намойиш этилгани воқеасини шарҳлашдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни ёш йигит Ачхой-Мартан шаҳрида ЙПХ ходимларига ҳужум қилган эди. Икки полициячи жароҳат олган, улардан бири кейинчалик вафот этган. 9 апрель куни Телеграм-каналлар шаҳар майдонида республика раҳбари Рамзан Қодировнинг портрети остида ётган ўсмир жасади тасвирланган видеони кўрсатди.
"Биз мухолифат каналлари тарқатаётган ахборотга асосланишни мутлақо истамаймиз. Бу манбаларни ишончга лойиқ деб ҳисобламаймиз. Бошқа маълумотга эга эмасмиз," - деди Песков конферентс-чақирув пайтида РБК журналистининг саволига жавоб берар экан.
Нашриёт журналисти матбуот котибига саволида бир кун олдин Чеченистоннинг Нийсо номли Телеграм-канали тарқатган видео ҳақида маълумот берди. Видеода маъмурият биноси ёнидаги асфальтда ётган ўсмир жасади атрофида ўнлаб одамлар турганини кўриш мумкин. Бинода республика раҳбари Рамзан Қодировнинг тасвири ва "Ахмат - куч" деган ёзув бор. Кадр ортида аёлнинг йиғиси эшитилади. Канал маълумотларига кўра, намойишдан сўнг жасад асфальт устида қолдирилган.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Украина жанубида рус қўшинлари тактикасини ўзгартирди - кичик гуруҳлар ўрнига улар катта ҳужум бўлинмаларидан фойдалана бошлади, дея хабар қилди Украина Мудофаа кучлари.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.
Москва худди Киев каби тўлиқ сулҳни қабул қилиши керак , деди Финляндия президенти Александр Стубб . Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия байроғи остида сузувчи ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган кемаларни АҚШ портларига қабул қилиш тақиқини яна бир йилга узайтирди.
МАГАТЕ бош директори Рафаэл Гросси 16 апрель куни Теҳронга ташрифи арафасида Франциянинг Le Monde газетасига берган интервьюсида Эроннинг ядро қуролига эга бўлишдан узоқ эмаслигини маълум қилди.
"Биз ва бутун дунё Украинани тиклашда ёрдам берамиз. Лекин биз энди шунчаки соддалик билан ёрдам бермаймиз. Бошқалар Украинани тиклашда пул ишлаётган вақтда Польша шунчаки ҳамжиҳатлик учун ёрдам бермайди.
АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича дастлабки таклифи 2,2 миллиард доллар атрофида бўлиши мумкин, деб ёзади Newsweek журнали ўз ҳисоб-китобларига таяниб.
Россия Украина шаҳарларини бомбардимон қилишни бас қилмаётган экан, унга қарши санкцияларни янада кучайтириш керак. Душанба куни Люксембургда учрашган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ана шундай хулосага келишди.