2025 йил 13 апрель куни Туркия ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароси ўз турмуш ўртоғини иқтисодий муаммолар сабабли ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси, фуқаронинг яқин қариндоши — хусусан, холаси берган маълумотларига таянган ҳолда қуйидагиларни маълум қилади:
Ҳақиқатан ҳам, ватандошимиз мазкур воқеа юзасидан гумонланувчи сифатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган.
▪️ У ўзбекистонлик турмуш ўртоғига нисбатан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий босим ўтказиб келган.
Воқеа содир бўлган вақтда хонада бошқа шахслар ҳам бўлган. Дастлабки терговга кўра, марҳум аёлни бўғаётган пайтда орқа томондан пичоқ билан жароҳатланган. Бу эса уни бошқа шахс томонидан пичоқланган бўлиши эҳтимолини истисно этмайди.
Ҳозирда ватандошимизга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда ва унга адвокат бириктирилган.
Мазкур ҳолат Бош консулхона томонидан назоратга олинган, дейилади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабарида.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ставропол ўлкасининг Андропов тумани маъмуриятининг оммавий намозларни тақиқлаш ва уларни ўтказганлик учун жарима жорий этиш ташаббусини қаттиқ танқид қилди.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.