Наманган вилоятининг Давлатобод тумани, “Порлоқ” маҳалласи, Ислом Каримов кўчасида 2 апрель куни ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган мактаб ўқувчиси Nexia-3 машинасини бошқариб бориб, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва юк автомашинаси билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида енгил машина ҳайдовчиси ва олд ўриндиғидаги йўловчи — ҳайдовчининг синфдоши бўлган бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Суриштирувларда маълум бўлишича, Nexia-3 ҳайдовчиси ўзига аввалдан таниш бўлган 11-синф ўқувчисидан 2 соатга ижара эвазига машина ҳайдовчи йигитларни сўрайди. У эса 9-синф ўқувчиларига бу таклифни беради ва улардан жами 220 минг сўм пул олади. Пуллардан 70 минг сўмини ўртачи бола, 150 минг сўмини автомашина эгаси олади.
Кейинчалик машинани ижарага берган шахснинг ўзи ҳам автомобилни ижарага ҳайдаши маълум бўлди.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Ахборот агентликлари маълумотларига кўра, АҚШ ва Эрон ўртасида Теҳроннинг ядро дастури юзасидан олиб борилган музокаралар икки соатдан ортиқ давом этгач, якунига етган.
170 миллион аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган Бангладеш Исроил билан ҳеч қандай дипломатик алоқаларга эга эмас ва расман мустақил Фаластин давлатини қўллаб-қувватлайди.
Кейинги пандемия "назарий хавф эмас балки эпидемиологик аниқлик. Бу содир бўлади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам биз тайёр бўлишимиз керак", деди ЖССТ раҳбари.
Бу эса сперма сифатига салбий таъсир қилади. Олимлар айтишича, агар шундай давом этса, 2045 йилга бориб соғлом сперматозоидлар деярли қолмаслиги мумкин.
Буюк Британия 2025 йилда Украинага 4,5 миллиард фунт (долллардаги эквиваленти қарийб 5,8 млрд доллар) ҳарбий ёрдам юбормоқчи, деди Британия Мудофаа вазири Жон Хили.
АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Даниел Девис Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг яқин доиралари АҚШ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштиришга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди . Бу ҳақда у YouTube'да гапирди .