Улар 44 ёшли эркакни пичоқ билан қўрқитиб, 1 900 доллар пулини олиб кетган.
Самарқанд вилояти. Жорий йил 30 март куни Самарқанд шаҳрида яшовчи 44 ёшли фуқаро Р.Д., Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ “102” қисқа рақамига мурожаат қилди.
У ўз аризасида 2025 йил 29 март кунидан 30 март кунига ўтар кечаси номаълум шахслар яшаш хонадонига кириб, пичоқ билан қўрқитиб, уйидан 1.900 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб кетганини маълум қилди.
Ушбу ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари мазкур жиноятда, яна 24 ёшли фуқаро Х.С. ва 17 ёшли вояга етмаган А.Ф. ҳам бўлгани аниқланиб, барча гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.