АҚШ-Эрон келишуви амалга ошмаса, Доналд Трамп Эронни "бомбардимон қилинади" деб таҳдид солган.
Уммондаги музокаралар арафасида эса АҚШ минтақадаги ҳарбий мавжудлигини сезиларли даражада кучайтирди.
У ўзининг энг замонавий олтита B-2 бомбардимончи самолётини шу ой бошида Ҳинд океанидаги АҚШ-Британия қўшма ҳарбий базаси Diego Гарсияга жойлаштирди.
Мутахассислар фикрича, бу жой бомбардимончиларнинг Яқин Шарқда самарали фаолият юритиши учун қулай жойлашган. B-2 самолётлари АҚШнинг энг оғир бомбалари, шунингдек, ядро қуролларини ташиш имкониятига эга.
АҚШ ўз ҳарбий қудратини намойиш этиш мақсадида Яқин Шарққа иккинчи авиация ташувчи кемаси - USS Carl Vinson зарбдор гуруҳини ҳам жўнатди.
Ўтган ҳафта Исроил оммавий ахборот воситалари АҚШнинг Исроилга қўшимча Терминал Юқори Баландлик Ҳудудий Мудофаа (THAAD) батареясини етказиб бергани ҳақида хабар тарқатди.
Бу тизим атмосферадан ташқарида ракеталарни тутиб олиш қобилиятига эга юқори баландликда ишлайдиган қурилмадир.
Ушбу қадам асосан Эроннинг эҳтимолий баллистик ракета ҳужумларидан ҳимояланишга ёрдам бериш мақсадида қўйилган қадам сифатида баҳоланмоқда.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.
18 март куни Исроил Ғазога ҳужумларини қайта бошлади. Ўшандан бери 500 минг фаластинлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Anadolu.
Қурол юқори частотали радио тўлқинлар орқали дронларнинг ичидаги муҳим электрон қисмларни ишдан чиқаради ёки шикастлайди, бу эса уларнинг қулашига ёки носоз ишлашига олиб келади.
Москва худди Киев каби тўлиқ сулҳни қабул қилиши керак , деди Финляндия президенти Александр Стубб . Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия байроғи остида сузувчи ёки бошқа йўл билан Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган кемаларни АҚШ портларига қабул қилиш тақиқини яна бир йилга узайтирди.